Тошкентдаги метро қурилишида салкам 900 млн сўм “еб юборилгани” аниқланди

Жамият 9638
image
-

Тошкент ҳалқа йўли метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 миллион сўм маблағ талон-торож қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан ўтказилган танқидий-таҳлилий йиғилишда маълум қилинди

Унда таъкидланишича, жорий йилнинг май-юнь ойларида “Тошкент метрополитени” корхонасидаги ўрганишлар давомида масъул мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлиги оқибатида жами 650 та инсон омили билан боғлиқ камчиликлар топилган.

Шунингдек, сўнгги 6 ой ичида Тошкент метрополитени билан боғлик жами 11 та носозлик юзага келган. 

Қайд этилишича, ҳозирда 899 миллион сўм маблағнинг талон-торож қилиниши юзасидан тегишли тартибда чора кўрилиб, жиноий иш қўзғатилган.

Метро воқеалари

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Новза” бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.

7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди.

8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.

Кейинчалик Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди. Жорий йилнинг 21 май куни Тошкентда ерусти метро бекати томидаги қопламалар шамолда учиб тушди.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 184
Рейтинг: 3
t
×