Тошкентдаги мактаб яқинидан 25 яшар йигитнинг осилган жасади топилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги мактаб яқинидан 25 ёшли йигитнинг осилган ҳолдаги жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

13 ноябрь соат 7:30 ларда Оҳанграбо кўчасида жойлашган 212-мактаб орқа томонидаги темир панжара ташқарисида бўлган иситиш трубасига 1995 йилда туғилган И.Р. ўзини осгани аниқланган.

Ҳодиса жойига туман прокурори ўринбосари Х.Раҳматуллаев, Чилонзор тумани прокуратураси катта терговчиси А.Давкараев ҳамда туман ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиққан.

Маълум қилинишича, суд-тиббий экпертизасининг дастлабки маълумотномасида ўлим сабаби сифатида бўйин аъзоларининг сиртмоққа осилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия кўрсатилган.

И.Р.нингчўнтагидан ўзини осганида ҳеч ким айбдор эмаслигини қайд этган компьютерда ёзилган тилхат чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб суицид

Баҳолаганлар

1819

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг