Тошкентдаги мактабда ёнғин бўлгани айтилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 209-сонли мактабда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бунга  муносабат билдирди.

Билдирилишича, бугун, 15 май куни соат 14:28 да Мирзо Улуғбек туманининг Қорасув 1-даҳасида жойлашган 209-сонли мактабда ёнғин тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:30 да етиб бориб, у ерда ёнғин содир бўлмагани, балки электр симларида қисқа туташув бўлгани аниқланган.

“Ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунча мактабга бириктирилган Миллий гвардия хизмати ходимлари ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб биносидан эвакуация ишларини олиб борган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг