Тошкентдаги мактабда ёнғин бўлгани айтилди
Жамият
−
15 май 2024 6000 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 209-сонли мактабда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бунга муносабат билдирди.
Билдирилишича, бугун, 15 май куни соат 14:28 да Мирзо Улуғбек туманининг Қорасув 1-даҳасида жойлашган 209-сонли мактабда ёнғин тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:30 да етиб бориб, у ерда ёнғин содир бўлмагани, балки электр симларида қисқа туташув бўлгани аниқланган.
“Ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунча мактабга бириктирилган Миллий гвардия хизмати ходимлари ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб биносидан эвакуация ишларини олиб борган”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август