Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
20 Апрель 2020
11470Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Баҳорги неъматлар етилмоқда. Ҳозир айни қулупнай мавсуми бошланди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг барча маҳаллаларида қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилади”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрига қулупнай олиб кирувчилар ва уларнинг транспорт воситаларига шароит яратилади.
Аввалроқ, пойтахтдаги маҳаллаларда мавсумий ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма бозорини ташкил қилишга рухсат берилганди.
LiveБарчаси