Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Жамият
−
12 Август 5230 1 дақиқа
Бугун, 12 август куни Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани "Абай" МФЙ Рохат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар университети хабар берди.
Соат 11:57 да ёнғин ҳақида Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушгач, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 12:06 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин қисқа вақт ичида, соат 12:12 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, хонадондаги уй-жиҳозлари ва ички қисмнинг 20 квадрат метр майдони зарарланган. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 август куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлган эди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.
Жаҳонгир Болтабоев
Live
Барчаси