Тошкентдаги кўчалардан бири йил охиригача қисман ёпилади
Жамият
−
01 Декабрь 2020
5606Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми (“Ўзбек қоғози” ОАЖ) яқинидаги қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Нукус кўчаси ва КХАЙ томонидан Ёнғин-қутқарув қисми (“Ўзбек қоғози” ОАЖ) йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари оқими Қўшкўприк кўчасига йўналтирилади.
“Ўзбек қоғози” ОАЖ томонидан КХАЙ ва Нукус кўчалари йўналишида кетаётган автотранспорт воситалари оқимининг ҳаракати ўзгаришсиз қолади.
Ҳокимлик тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023