Тошкентдаги кўчалардан бири йил охиригача қисман ёпилади
Жамият
−
01 Декабрь 2020
5800Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми (“Ўзбек қоғози” ОАЖ) яқинидаги қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Нукус кўчаси ва КХАЙ томонидан Ёнғин-қутқарув қисми (“Ўзбек қоғози” ОАЖ) йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари оқими Қўшкўприк кўчасига йўналтирилади.
“Ўзбек қоғози” ОАЖ томонидан КХАЙ ва Нукус кўчалари йўналишида кетаётган автотранспорт воситалари оқимининг ҳаракати ўзгаришсиз қолади.
Ҳокимлик тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
LiveБарчаси