Тошкентдаги фестивалда иштирокчи йиқилиб тушди

Жамият 27039
image
-

Aввал хабар берганимиздек, бугун, 21 май куни Тошкент шаҳрида 5 ташаббус ҳаракати старт олди. Ҳаракат доирасида беш кунлик тадбирлар режалаштирилган.

QALAMPIR.UZ манбаси берган хабарга кўра, ёшлар фестивалида бахтсиз ҳодиса юз берди. Workout зонасидаги турникда шуғулланаётган фестиваль қатнашчиларидан бири йиқилиб тушди.

Йиқилган йигитга фестиваль учун ажратилган тез тиббий ёрдам ходимлари ёрдам кўрсатган.

Ҳозирда йиқилган йигит шикастлангани айтилмоқда. У текширувдан ўтказиб, аҳволига аниқлик киритиш учун шифохонага олиб кетилган.

Аммо фестиваль ташкилотчиларининг маълум қилишича, у енгил жароҳатланган, ҳозирда аҳволи яхши. Унга фестиваль ўтказилаётган ҳудуднинг ўзида ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, фестивалнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1201
Рейтинг: 3
Теглар
t
×