Бухорода ҳар икки йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади
Local
−
01 May 2021 7790 1 minute
2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Фестиваль 2022 йил 21–25 май кунлари ва унинг доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда “Uzbek Jewellery Fair” заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August