Тошкентдаги фестивалда иштирокчи йиқилиб тушди
Жамият
−
21 Май 2021 30198 1 дақиқа
Aввал хабар берганимиздек, бугун, 21 май куни Тошкент шаҳрида 5 ташаббус ҳаракати старт олди. Ҳаракат доирасида беш кунлик тадбирлар режалаштирилган.
QALAMPIR.UZ манбаси берган хабарга кўра, ёшлар фестивалида бахтсиз ҳодиса юз берди. Workout зонасидаги турникда шуғулланаётган фестиваль қатнашчиларидан бири йиқилиб тушди.
Йиқилган йигитга фестиваль учун ажратилган тез тиббий ёрдам ходимлари ёрдам кўрсатган.

Ҳозирда йиқилган йигит шикастлангани айтилмоқда. У текширувдан ўтказиб, аҳволига аниқлик киритиш учун шифохонага олиб кетилган.
Аммо фестиваль ташкилотчиларининг маълум қилишича, у енгил жароҳатланган, ҳозирда аҳволи яхши. Унга фестиваль ўтказилаётган ҳудуднинг ўзида ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, фестивалнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март