АҚШда мусиқа фестивалида саккиз киши ҳалок бўлди
Олам
−
06 Ноябрь 2021
7958АҚШнинг Техас штатидаги Astroworld мусиқа фестивалида саккиз киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар берилган.
Гап кеча, 5 ноябрь куни кечқурун Хьюстонда бўлиб ўтган йирик йиллик концерт ҳақида кетмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга тиқилинч сабаб бўлган. Фестивалга жами 100 минг чипта сотилган.
Шаҳар ўт ўчириш бўлими бошлиғи Самуэль Пеньанинг тушунтиришича, маҳаллий вақт билан тахминан 21:15 да 50 минг кишилик оломон саҳна олдига югура бошлаган ва ваҳима пайдо бўлган. Оқибатда концерт тўхтатилган.
Қайд этилишича, концерт бошланишидан олдин ҳам мухлислар концерт бўлиб ўтаётган Хьюстондаги NRG боғи атрофига “ҳужум” қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь