Тошкентдаги автобусларда 1 январдан нақд пул қабул қилинмайди
Жамият
−
07 Декабрь
76242025 йил 1 январь кунидан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, эндиликда автобусда йўл ҳақини нақд пул орқали тўловчилар бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари орқали бир марталик чипта харид қилиши мумкин бўлади.
“Йўл ҳақини тез ва арзон тўлаш учун эса электрон тўлов тизимларидан фойдаланишингизни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида автобус ва метро учун нақд пулдаги йўлкира нархи оширилиши кутилаётганлиги ҳақида хабар берилганди. Янги тартибга кўра, нақд тўлов билан бир марталик йўлкира нархи – 3000 сўм, электрон тўлов тизими орқали тўланганда эса – 1700 сўм қилиб белгиланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15