Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида юзлаб уйлар газсиз қолди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда “Hududgaz poytaxt” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида “Боғбон” МФЙдаги 300 та ерли хонадон, “Арғин” МФЙдаги 400 та ерли хонадон ва 15 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

“Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Авария-тиклаш ишлари якунлангандан сўнг истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида номаълум экскаватор томонидан олиб борилган ер қазиш ишларини бажариш вақтида газ қувурига шикаст етказилгани сабаб 28 мингдан ошиқ аҳоли газсиз қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ қувури юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг