Тошкентда ЙПХ ходими ҳайдовчини калтаклади. ИИББ бунинг сабабини очиқлади (видео)
3-саҳифа
−
07 Октябрь 2022
31519Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчини ургани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун, 7 октябрь куни тахминан соат 07:30 дан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори Б.Назирхўжаев Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида тирбандликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатни тартибга солиб турган бўлган.
Бироқ соат 08:30 ларда Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган Э.А. уяли телефондан фойдаланиб, ЙПХ инспекторининг ишорасига бўйсунмасдан чорраҳага кириб келган. ЙПХ инспектори ҳайдовчига содир этган қоидабузарлигини тушунтираётган вақтида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини онасидан ҳақорат қилган, натижада ўзаро тортишув юзага келган. Ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув бошланган.
Қайд этилишича, ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Суриштирув куни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши таъкидланган.
LiveБарчаси