Тошкентда яроқсиз сариёғ сотишга уринганлар қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Учтепа туманида истеъмолга яроқсиз сариёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, "Дийдор" МФЙ ҳудудидаги автотураргоҳ гаражида истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 400 кг сариёғ маҳсулотини харидорларга сотиш мақсадида гўёки “A.I.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилганлигини билдирувчи савдо белгиларини қадоқлагани аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ҳамда Ғузор туманларида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент сариёғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг