Тошкентда яна бир уй ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 17 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:47 да туманнинг Ниёзбек кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари соат 15:54 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:59 да қуршаб олинган ва соат 16:02 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 70 квадрат метр майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.

Тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 февраль куни  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчасида жойлашган хонадонда юз берган ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг