Тошкентда яна 223 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
12 Сентябрь 2020
6515Бугун, 12 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 223 нафарга ортиб, 46 721 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 198 нафари Тошкент шаҳрида:
• 25 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Тошкент вилоятида 86 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 43359 (+336) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2978 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15