Тошкентда ўтказилган 120 минг долларлик кураш турнири якунланди 

Спорт

image

Кеча, 22 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун нуфузли World Series Pro турнири ўтказилди. Соврин жамғармаси 120 минг АҚШ долларини ташкил этган турнирда эркаклар 4 та, аёллар эса 3 та вазнда баҳсларга киришди.

Эркаклар ўртасида 4 та вазннинг 3 тасида олтин медаль кураш ватани вакилларига насиб этди. Жумладан, -66 кг вазн тоифасида Артём Штурбабин, -81 кг да Умид Эсонов ва +100 кг да Муҳсин Ҳисомиддинов ғолибликни қўлга киритди. -90 кг вазнда эса грузиялик Па Гвиниашвилига тенг келадиган рақиб топилмади.

Аёллар ўртасида 3 та вазнда мезбон спортчилар 2 та олтин медални қўлга киритди. -57 кг вазн тоифасида Ибодатхон Агажонова ва +70 кг да Покизахон Камолиддинова мусобақа ғолиби бўлди. -70 кг да эса ғолиблик Бельгия вакили Викто Бологага насиб этди.

Турнирда ғолиб бўлган спортчилар 10 минг, 2-ўрин соҳиблари 5 минг ва бронза медаль эгалари минг АҚШ доллари пул мукофоти соҳибига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

кураш Муҳсин Ҳисомиддинов Умид Эсонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made