Ўзбекистонлик полвон IKA томонидан эътироф этилди (видео)

Спорт

image

Халқаро Кураш ассоциацияси (IKA) йилнинг энг яхши эркак курашчиси номинациясида ўзбекистонлик полвон Муҳсин Ҳисомиддиновни биринчи ўринга лойиқ кўрди. Бу ҳақда IKA матбуот хизмати хабар берди.

Муҳсин Ҳисомиддинов 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган турнирларда, Эронда бўлиб ўтган Паҳлавон Маҳмуд халқаро турнирида, Римдаги халқаро мусобақада, Тошкентдаги “World Series Pro Final” турнирида мутлақ вазн тоифаларида олтин медалларни қўлга киритди.

“Best Female Player”, яъни йилнинг энг яхши аёл курашчиси номинациясига Хитой Тайпейи вакиласи Ван Тинг Ли лойиқ кўрилди. У 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ва Тошкентда ўтказилган “World Series Pro Final” халқаро турнири чемпиони ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

кураш Муҳсин Ҳисомиддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг