Ўзбек кураши Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридан жой олди

Спорт

image

Албаниянинг Тирана шаҳри Ислом бирдамлиги спорт ассоциациясининг 13-Бош ассамблеясига мезбонлик қилмоқда. Ассамблея доирасида ўзбек спорти учун муҳим келишувлардан бирига эришилиб, кураш спорт тури Ислом бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ўзбек кураши 2025 йил Саудия Арабистонида ўтказиладиган Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридан жой олган. Тадбир доирасида Халқаро кураш ассоциацияси ва Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси раҳбарияти учрашиб, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичлари ҳақида қатор масалаларни муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия пойтахти Ар-Риёд 2025 йилги Ислом бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилиши хабар қилинганди.

Мусобақалар келаси йилнинг 7-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

кураш Ислом бирдамлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг