Тошкентда судья жиноий жавобгарликка тортилади

3-саҳифа

image

Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди. 

Билдирилишича, бугун, 3 апрель куни Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлган ва унда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судьяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168-, 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси Ш. А. 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги пора предметини қайтараётганда қўлга тушгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made