Тошкентда Spark пиёдани уриб, метрога тушиб кетди
3-саҳифа
−
27 Февраль 2022 13176 1 дақиқа
Кеча, 26 февраль куни Тошкентда Spark автомобили метронинг “Шаҳристон” бекатидан чиқаётган пиёдани уриб, ер ости ўтиш йўлига кириб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматига кўра, ҳодиса соат таҳминан 23:30 ларда юз берган. 1994 йилда туғилган, М.Н. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситасида Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси бўйлаб, Универсам айланма томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтда 1-уй қаршисида бошқарувни йўқотиб, “Шаҳристон” метро бекатидан чиқаётган пиёда 2000 й.т Б.Д.ни уриб юборган.
Натижада: пиёда Б.Д. ҳайдовчи М.Н. ва ёнидаги йўловчи М.Н. олган тан-жароҳати билан шифоҳонага мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.