Тошкентда Spark пиёдани уриб, метрога тушиб кетди

Crime

−

image

Кеча, 26 февраль куни Тошкентда Spark автомобили метронинг “Шаҳристон” бекатидан чиқаётган пиёдани уриб, ер ости ўтиш йўлига кириб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматига кўра, ҳодиса соат таҳминан 23:30 ларда юз берган. 1994 йилда туғилган, М.Н. бошқарувидаги Spark русумли  транспорт воситасида Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси бўйлаб, Универсам айланма томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтда 1-уй қаршисида бошқарувни йўқотиб, “Шаҳристон” метро бекатидан чиқаётган пиёда 2000 й.т Б.Д.ни уриб юборган.

Натижада: пиёда Б.Д. ҳайдовчи М.Н. ва ёнидаги йўловчи М.Н. олган тан-жароҳати билан шифоҳонага мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

580

Rating

3

Rate this article

Share with your friends