Тошкентда рейд бошланди
Жамият
−
01 Апрель 2020 16417 1 дақиқа
Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқаришни тақиқлашга қаратилган қарори эълон қилинган эди.
Шу сабабдан, бугун 1 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида пойтахт ИИББ, Миллий гвардия ва СЭНнинг қўшма рейди бошланди.
Махсус рухсатномасиз автомобиль бошқараётганларга жарима солинади, транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига стикерсиз автомобиль бошқарган кўра фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь