Рухсатнома стикерисиз автомобиль бошқарганларга қандай жазо чораси кўрилади?
Бу қизиқ
−
29 Март 2020
20763Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан жорий йилнинг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, тошкент ва нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автомобиллар фақатгина махсус рухсатнома (стикер)ларсиз бошқариш тақиқланиши ҳақида хабар берган эдик.
Рухсатнома стикери ёпиштирилмаган шахсий автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо чораси кўрилади? ИИВ шахсий автомобилни бошқариш тақиқлангани билан боғлиқ тартибни бузгани учун жавобгарлик белгиланишини эслатди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида шундай дейилган:
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бугун соат 15:00дан бошлаб махсус рухсатномани олиш учун аризани электрон тарзда my.gov.uz портали орқали юбориш жорий этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь