Тошкентда мотоцикл иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
19:39 1840 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Миробод туманида мотоцикл, GAZ ва KIA K5 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизилиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 25 сентябрь куни соат 22:45 да Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 83-мактаб қаршисидаги қисмида юз берган.
Маълум қилинишича, 2005 йилда туғилган Ж. Ш. мототранспорт воситасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламаган ва ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланган 1994 йилда туғилган Т. Л. бошқарувидаги GAZ-5312 русумли транспорт воситасига бориб урилган.
Тўқнашув оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 2001 йилда туғилган Ш. С. бошқарувидаги KIA K5 автомобили билан ҳам тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида мотоцикл ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида велосипедчи ва Gentra автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси