Тошкентда лифт 9-қаватдан пастга тушиб кетгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
25 Октябрь 2023
12396Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "новостройка"лардан бирида ичида одамлари бўлган лифт 9-қаватдан пастга тушиб кетгани ҳақидаги видео тарқалди.
Воқеа 24 октябрь куни Паркент кўчасидаги кўп қаватли уйда содир бўлгани айтилмоқда. Унга кўра, лифт тўққизинчи қаватдан тушишда тезлашган. Фақат бешинчи қаватга яқинлашганда автоматик тормоз тизими ишга тушган.
Маълум бўлишича, лифт ишлаб чиқувчи томонидан текширув асосида фойдаланишга топширилмаган.
Аҳоли бинодаги айрим лифтлар эҳтиёт қисмлари етишмагани учун ишламай қолаётганидан шикоят қилган. Ушбу кўп қаватли бинонинг эса уч йил аввал фойдаланишга топширилгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида 32 ёшли аёл янги қурилган уйларнинг лифтидан жонсиз ҳолатда топилгани жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бу воқеа ҳатто хорижий нашрларда ҳам муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, мазкур масала юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлисида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Ўзбекистонда кўп қаватли уйлардаги лифтлар билан юзага келаётган муаммоларни ўртага ташлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь