Тошкентда каналда чўкаётган икки фуқарони қутқарган ФВВ ходимининг ўзи қурбон бўлди

3-саҳифа

image
Тошкентда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган эркакнинг ўзи сувга ғарқ бўлди north_east

Тошкентда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган эркакнинг ўзи сувга ғарқ бўлди

Тошкентда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими фуқароларнинг ўзбошимчалиги туфайли чўкиб кетди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Куни кеча соат 15:16 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Ю.Ражабий” МФЙдан оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналида тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган. Бу вақтда айнан ушбу ҳудудда назорат олиб бораётган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширган.

Қутқарув жараёнида ФВВ ходимлари А.Азимхўжаев ва И.Муродов фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолади. Шундан сўнг, аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак) кейинчалик С.Қ. ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли иккала фуқароларнинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинган. Афсуски, қутқарувчи А.Азимхўжаев хизмат вазифасини бажариш чоғида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган.

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда барча шахсий таркиби номидан қутқарувчи А.Азимхўжаевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ФВВ канал

Баҳолаганлар

567

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made