Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди (видео)
Жамият
−
16 Июль 2024
13345Тошкент шаҳридаги “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Айни ҳолат гидравлик синов вақтида “Файзиобод ГАИ” ҳудудида рўй берган ва шу жойнинг ўзида барча чоралар кўрилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
“Жорий йилнинг 20 июндан 2 августгача Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари (механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари) ўтказилади. Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида катта сув ўтказгич тармоғидаги носозлик сабаб кўчаларни сув босганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь