Тошкентнинг айрим кўчаларини сув босди (видео)

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида катта сув ўтказгич тармоғидаги носозлик сабаб кўчаларни сув босди. Мазкур ҳолат бўйича “Тошкент шаҳар сув таъминоти” муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келган. Шу сабабли, Тикланиш маҳалласи 1, 2, 3, 4, 5, 6 тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

“Шу билан бирга, ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув вақтинчалик бўлмайди. Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made