Тошкентда эр 7 боласининг онасини болға билан уриб ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида эркак ўз аёлининг бошига болға билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Аниқланишича, воқеа пойтахтнинг Юнусобод туманида юз берган. Судланувчи 1993 йилда, турмуш ўртоғи эса 1987 йилда туғилган. Маълум бўлишича, аёл эри билан “фарзандларимни моддий томондан таъминлай олмаяпсиз” деган важ билан тортишиб қолган. Бу келишмовчиликлар кундан кунга ортиб борган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ўтказилган суд жараёнида прокурорнинг айтишича, судланувчи аёлининг бош қисмига бор кучи билан зарба берган, оқибатда марҳума олган жароҳатлар сабаб вафот этган.

“7 фарзанд бор, яхши яшаб келганмиз. Аёлим жаҳли чиққани учун менга нисбатан ҳақоратли гаплар айтган. Онамдан ҳақоратли сўзлар эшитганимдан кейин стресс ҳолига тушиб, ўзимни тута олмасдан қўлимдаги болға билан бош қисмига уриб юборганман. Бир марта урганими биламан. Шу ҳолатда ўзимни йўқотиб қўйганман”, дейди судланувчи.

Бўлиб ўтган суд мажлисида эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтган.

Суд ҳукми билан судланувчи эркакка Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмига асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 23 ёшли хотинини кетмон билан уриб ўлдирган эр 19 йилга қамалганди. Суд ҳукми билан айбланувчи эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” банди билан айбдор деб топилиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

эр хотин болға

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг