Самарқандда хотинини кетмон билан ўлдирган эр қамалди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь
6194Самарқанд вилоятида 23 ёшли хотинини кетмон билан уриб ўлдирган эр 19 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Аниқланишича, ҳолат 2024 йилнинг 14 июль куни соат 21:00 атрофида Ургут тумани Ғойиб ота маҳалласида содир бўлган. Эркак аёлининг бош қисмига хўжалик кетмони билан уриб ўлдирган. Марҳуманинг яқинларига кўра, жанжалга аёлнинг қошини бўягани сабаб бўлган. Ҳозирда оиланинг 2 нафар фарзанди қаровсиз қолган. Эр суд мажлисида билмай қилган жинояти учун кечирим сўраган.
Суд ҳукми билан айбланувчи эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” банди билан айбдор деб топилиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 58 ёшли эркак турмуш ўртоғини хиёнатда айблаб, келинлари ва вояга етмаган ўғлининг ёнида аёлга бензин сепиб, ёқиб юборганди. Суд ҳукми билан судланувчи эркак Жиноят кодексининг 25- (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “д" ва "ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга шу моддалар бўйича 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.