Қашқадарёда эр келинлари кўз ўнгида аёлини бензин билан ёқиб юборди
3-саҳифа
−
16 Сентябрь
36074Қашқадарё вилоятида 58 ёшли эркак турмуш ўртоғини хиёнатда айблаб, келинлари ва вояга етмаган ўғлининг ёнида аёлга бензин сепиб, ёқиб юборди. Унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судида ўз аёлини ўлдирмоқчи бўлган 58 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилган. Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи Ю.Р. Яккабоғ тумани “Шерозий” МФЙда аёли билан яшаб, уни 2014 йилдан 2024 йилгача хиёнат қилишликда айблаб, у билан доимий низолашиб келган.
2024 йилнинг 22 апрель куни соат тахминан 20:00 ларда Ю.Р. маст ҳолатда яшаш уйининг ҳовлисидаги супада дам олиб ётганида, турмуш ўртоғи телефонда гаплашиб, суҳбатдошига эрини назарда тутиб “ифлос уйда, эртага ишга кетганидан кейин гаплашамиз” деган гапларини эшитиб қолган.
Оқибатда эр бундан жаҳли чиқиб, аёлини ўлдириш мақсадида ҳовлидаги 1 литр ҳажмли елим идишда турган бензинни олиб, турмуш ўртоғи ўтирган уйга кирган ва уч нафар келини, вояга етмаган ўғли ҳамда бешикда ётган невараларининг кўз ўнгида аёлининг юз ва кўкрак қисмларига баклашкадаги бензинни сепиб, шафқатсизлик билан ёқиб юборган.
Жабрланувчи Г.Р.ни шу ерда бўлган келинлари сув сепиб оловни ўчириб олиб, тез ёрдам машинасида Яккабоғ туман шифохонасига олиб борган ҳамда тиббиёт ходимларининг кўрсатган малакали ёрдами натижасида аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Суд ҳукми билан судланувчи эркак Жиноят кодексининг 25- (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “д" ва "ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга шу моддалар бўйича 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда эр хотинини иш жойида пичоқлаганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15