Тошкентда электробус иккита автомобиль билан тўқнашиб кетди
3-саҳифа
−
05 Июнь 2023
6747Тошкент шаҳар Яккасарой туманида электробус Lacetti ва Malibu автомашиналари билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 5 июнь куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели-Глинка кўчалари кесишган чорраҳасида электробус ва иккита енгил автомобиль тўқнашуви содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси 1992 йилда туғилган З.М. бошқарувида бўлган Lacetti, 1980 йилда туғилган М.М. бошқарувида бўлган Malibu-2 ҳамда 1970 йилда туғилган С.Х. бошқарувида бўлган Yutong русумли электр автобуси иштирокида содир бўлган.
Мазкут ЙТҲ оқибатида Malibu автомашинаси ҳайдовчиси М.М. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни соат 21:00 ларда Тошкент шаҳри Учтепа туманида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Шунингдек, 2 июнь куни соат ҳам пойтахтда Lacetti русумли иккита машина йўл-транспорт ҳодисасини содир этган, оқибатда 3 нафар фуқаро жароҳатланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь