Тошкентда 2 Lacetti тўқнашувида 3 киши жароҳатланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида Lacetti русумли икки машина йўл-транспорт ҳодисасини содир этиши оқибатида 3 нафар фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 2 июнь куни соат 10:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 9-уй қаршисида содир бўлган. А.Х. исмли фуқаро бошқарувида бўлган Lacetti автомашинаси ҳаракат жараёнида хавфли манёвр қилиб рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган.

Оқибатда 1996 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги унга қарши йўналишда келаётган Lacetti русумли машинаси билан тўқнашиб кетади. ЙТҲ оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti русумли ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчи тан-жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳарида вояга етмаган фуқаро бошқарувида бўлган машина йўл четида тўхтаб турган автомашина билан тўқнашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made