Тошкентда 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
01 Июнь 2023
5311Тошкент шаҳри Учтепа туманида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳада пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Кеча, 31 май куни соат 21:00 ларда Учтепа тумани ТХАЙ–Заргарлик кўчалари кесишган чорраҳасида 8 та транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу ЙТҲда “Камаз”, 3 та Lacetti, 2 та Spark, Nexia-3 ва Matiz автомашиналари тўқнашган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди.