Тошкентда дўкон ва дорихона биносига ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
08 Июнь 2023
8422Пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган жамоат биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмкати хабар берди.
Унда баён этилишича, бугун 8 июнь куни соат 12:50 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани А.Темур кўчасида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:58 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:04 да ўраб олинган ва 5 дақиқада ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўкон ва дорихонанинг тахминан 80 кв м майдонда олд томон ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь