Тошкентда COVID-19 га тест олинадиган мобил пунктлар ташкил қилиняпти
Жамият
−
29 Июль 2020
6129Тошкент шаҳрида ҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда.
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида шакллантирилаётган ушбу пунктларда COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали билиш имконияти мавжуд бўлади.
Бундай марказлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 нафарни ташкил этмоқда. 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган. 128 киши вафот этган.
LiveБарчаси