Тошкентда 7 яшар қизга тегажоғлик қилган 55 ёшли эркакка ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 55 ёшли эркак 7 яшар қизга подъездда тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 20 сентябр куни ўтказилган суд мажлисида айбланувчига нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Х.А.га оид жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинган. 

Ушбу жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси Шуҳрат Бақоев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Х.А. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Шунингдек, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

“Биринчи инстансия судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстансиясига шикоят бериши ва протест киритиши мумкин”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, судланувчи муқаддам Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми билан судланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 нафар блогер йигит бир қизга метрода шилқимлик қилганди. Кейинчалик уларга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Тошкент тегажоғлик зўрлик колониялар подъезд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made