Тошкентда 47 яшар аёл коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Ўзбекиистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу коронавирусдан вафот этган 85-бемор бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. (аёл)да жорий йил 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси, юрак ишемик касаллиги ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дисстрес синдром, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда гипертония ҳамроҳ касаллиги бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг