Тошкентда 41 ёшли эркак 4 ёшли қизни зўрлади
3-саҳифа
−
03 Октябрь
17641Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 4 ёшли қиз зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг бизга маълум қилишича, мазкур ҳолат ҳақиқатдан ҳам Янгийўл туманида содир бўлган. 1983 йилда туғилган эркак 2020 йилда туғилган қизга жинсий тажовуз қилган.
Айтишларича, қизча ҳозирда шифохонада.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119- (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва 273-моддалари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида ўнга яқин киши, жумладан ИИБ терговчиси вояга етмаган қизни зўрлаганди.