Навоийда ўнга яқин киши, жумладан ИИБ терговчиси вояга етмаган қизни зўрлади
3-саҳифа
−
07 Июль
31738Ижтимоий тармоқларда ҳамда бир қатор оммавий ахборот воситаларида Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида вояга етмаган қизни ўнга яқин киши ва ИИБ терговчиси зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Навоий шаҳар прокуратураси томонидан вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-1-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, жиноят иши доирасида 1 нафар шахс қамоққа олинган.
“Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилган хабарда.
Маълумот учун, юқоридаги модда билан боғлиқ жиноятни содир этганлик учун уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 яшар қизчани зўрлаган 31 ёшли эркак қўлга олинганди.
LiveБарчаси