Тошкентда 3000 “кўки” эвазига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
29 Март
4428Тошкент шаҳрида абитуриентни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқарони 3 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга жойлаб, кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилган ҳамда олдиндан 1 500 АҚШ доллари олган шахс ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланган эди.
LiveБарчаси