Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
13 Март
5073Тошкент шаҳрида Тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул маблағларини олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Тошкент шаҳар Миробод туманида фуқаро М.Х. яна бир фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки хорижий давлат олий ўқув юртининг 1-босқичини тамомлагани тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериб, ушбу ҳужжат ёрдамида ўқишни кўчириш йўли билан Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қашқадарёда “танка”си орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланган эди.