Қашқадарёда “танка”си орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Local

image

Қашқадарё вилоятида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Қарши туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Х.Н. исмли шахс фуқаро Г.Қ.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Иқтисодиёт ва педагогика университети” нодавлат олий таълим муассасасининг 3-босқичидан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 минг 200 доллар олган вақтида ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши давлат университетининг юрисконсульти ўқишни кўчириб бериш эвазига 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланганди.

Улканбаева Райҳона


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends