Тошкентда 1-синфга қабул жараёни осонлаштирилди
Жамият
−
07 Июль 2020
11239Коронавирус пандемияси шароитида болаларни мактабга қабул қилиш жараёнида дуч келадиган навбатда тўпланиб туриш ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 6 июлидан бошлаб 2020-2021 ўқув йилига қабул қилишнинг электрон навбат тизими яратилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
1-синф қабулига навбатга туриш интернет тармоғидаги www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади.
Вазирлик томонидан онлайн навбатга ёзилиш тартиби батафсил кўрсатиб берилган суратли йўриқнома тайёрланган.
Қайд этилишича, мазкур тартиб синов тариқасида дастлаб Тошкент шаҳрида амалга оширилади. Синов натижаларига кўра кейинги ўқув йилларидан бошлаб Республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг 1-синфига қабул жараёни 6 июль кунидан бошланди ва 31 июлгача давом этади. 1-синфга қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1. Директор номига ариза;
2. Боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
3. Ота-онанинг паспорт нусхалари;
4. Боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
5. Боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
LiveБарчаси