Тошкентда ҳарбий каналда чўкаётган она-болани қутқарди

Жамият

image

Кеча, 24 июль куни Тошкентда ҳарбий хизматчи каналда чўкаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа соат 17:30 ларда юз берган. Шайхонтоҳур тумани “Анҳор” каналида икки яшар бола ва унинг онаси чўкаётганда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси сержант Равшан Ахмаджонов томонидан қутқариб қолинган.

Қайд этилишича, она ва болага тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда она-боланинг аҳволи қониқарли, ҳарбий врачлар назоратида.

Аввалроқ Шимолий Фарғона каналида чўкаётган аёл қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

канал

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг