Шимолий Фарғона каналида оқиб кетаётган аёл қутқариб қолинди (видео)

Жамият

image

Бугун, 25 июль куни Наманган шаҳрида аёл Шимолий Фарғона каналида оқиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудуддан ўтиб кетаётган вилоят ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шавкат Содиқов каналда оқиб кетаётган аёлни сувдан олиб чиққан. Аёл шифохонага ётқизилган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган хабарга кўра, жорий йилнинг 25 июль куни соат 7:55 ларда Наманган шаҳар Косонсой кўчасидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналида аёл кишининг оқиб кетаётгани тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. ФВБ Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. 

Хабарга кўра, ФВБ қутқарувчилари Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими билан биргаликда сувда оқиб кетаётган фуқарони қутқариб олиб, биринчи ёрдамни кўрсатган. Қутқариб олинган фуқаро шифохонага ётқизилган. 

“Ҳозирда фуқаро шифокорлар назоратида. Ҳолат юзасидан ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

607

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг