Ана бошланди! Тошкентда ҳам радар ўрнатиладиган жойлар савдога чиқарилди

Жамият

image

Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтида биринчи марта Тошкент шаҳрида радар ўрнатиладиган жойлар аукционга чиқарилди.

Пойтахтда радар қўйиб тирикчилик қилишни мақсад қилганлар учун жойлар бошланғич 2,4 млн – 36,5 млн сўмдан савдога чиқарилган.

Ҳозирча Яккасарой, Бектемир ва Миробод туманларидаги 38 та “точка” савдога чиқарилган

Маълумотга кўра, энг арзон жой Яккасарой туманида, энг қиммат жой эса Миробод тумани Ҳамид Олимжон номидаги майдон яқинидаги кўприк ости кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари “E-auksion” савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди. Жорий йилнинг 9 июнидан эса мамлакатда биринчи бўлиб Наманган ва Хоразм вилоятларида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилган.

Аввалроқ, Навоийда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларни тасвирга олиб, уни Йўл-патруль хизматига маълум қилиш билан шуғулланган шахснинг машинаси одамлар томонидан пачоқлаб ташлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

радар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг